Диагностика тест синовлари ўтказилди.

Мактабда ОТМга битирувчи ёшларни жалб килиш мақсадида диагностика тест синовлари ўтказилди. 2021 йил 9 феврал куни ОТМга битирувчи ёшларни жалб килиш мақсадида мактабдаги 10-синф битирувчиларидан Олий мактаб академияси нодавлат муассасаси билан ҳамкорликда кириш имтиҳонларида мажбурий бўлган 3 та она тили математика ва Ўзбекистон тарихи фанларидан диагностика тест синовлари ўтказилди.

Лойиха мухокамасида иштирок этинг.

Ўз фани ўқитилишига бефарқ бўлмаган фидойи педагоглар диққатига! Таълим инспекциясининг «Узлуксиз таълимда фанлар узвийлиги» муҳокамалар порталига мактабгача, умумий ўрта, профессионал ва олий таълим босқичлари кесимида 21 та фан бўйича ўқув дастурлари лойиҳалари жойлаштирилди. Uzviylik.tdi.uz сайти орқали Сиз мазкур ўқув дастурлари билан танишиб, ўз муносабатингизни билдиришингизни сўраймиз. Бунда: 👉 Таълим турлариаро ўқув дастурларининг ўзаро узвийлиги таъминланганми? […]

Педагог-ходимларни Директор жамғармаси орқали моддий рағбатлантириш тизими такомиллаштирилди.

Маълумки, умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш, жумладан Директор жамғармасидан фойдаланиш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори асосида ташкил этилиб келинган. Ўтган ўқув йили давомида қарор билан тасдиқланган Низом талабларини амалиётга қўллаш жараёнида устамларни белгилаш бўйича ортиқча қоғозбозлик, ўқитувчилар фаолиятини баҳолаш мезонларида бир қатор ноаниқликлар яққол кўзга ташланди. Айрим нормалардаги […]

МАКТАБЛАРДА ВАҚТИНЧА ЎТИЛМАЁТГАН ФАНЛАР III ЧОРАКДАН ЎТИЛИШИГА РУХСАТ БЕРИЛДИ

Маълумки, пандемия даврида ўқувчиларнинг соғлиғини ҳимоялаш, ижтимоий масофани сақлаш ва ортиқча мулоқот қилишларини олдини олиш мақсадида жорий ўқув йилининг I ва II чоракларида жисмоний тарбия, мусиқа маданияти, технология, тасвирий санъат, чизмачилик, ЧҚТБ ҳамда тарбия фанларини вақтинчалик ўтмаслик тавсия этилган эди. Халқ таълими вазирлиги эпидемиологик вазият барқарорлашганлиги, бугунги кунга келиб деярли барча мактаблар фаолияти йўлга қўйилиб, […]

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллик байрами билан самимий муборакбод этамиз!

Уйчи туманидаги 11-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси Сизларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллик байрами билан самимий муборакбод этади! Барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва улкан муваффақиятлар тилайди. Хонадонларингизни тинчлик-осойишталик, файзу барака асло тарк этмасин! Барча режаларингиз ва эзгу ниятларингиз рўёбга чиқсин!

Узайтирилган қишки таътилни жорий қилиш таклиф этилди

Мактабларда учта таътил ўрнига узайтирилган қишки таътилни жорий этиш таклиф қилинди 25 декабрдан 2 февралгача давом этадиган қишки таътилни жорий этиш, биринчи ва сўнгги қўнғироқ кунларини 26 август ва 31 май этиб белгилаш, бошланғич синфларда дарслар давомийлигини 45 дақиқадан 40 дақиқага тушириш таклиф этилмоқда. Таклифни бир гуруҳ жамоатчилик фаоллари илгари сурди. 👉 https://kun.uz/89781945

«Педагог ходимнинг мақоми тўғрисидаги» қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

🔰 “Педагог ходимнинг мақоми тўғрисидаги” қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Муҳокамада қатнашиш: 👉 regulation.gov.uz/uz/d/25127 Барчани лойиҳа муокамасида фаол иштирок этишга чорлаймиз.

Устамаларнинг баҳолаш мезонлари.

Устамаларни баҳолаш мезонлари: (Вазирлар Маҳкамаси №823 қарори асосида) Синф журналлари асосида ўқувчилар билимининг сифати («4» ва «5»). 0-55 % – 0 балл 56-70% – 3 балл 71-85% – 4 балл 86-100 % – 5 балл Ўрта мактаб ўқитувчилари учун ўқувчиларнинг олимпиадаларда, Билимлар беллашувида, бошқа танловларда (туман, шаҳар, Республика) (Фақат 10-11 синф ўқитувчилари учун) 0-55 % […]

⚡️МАКТАБЛАРДА «SCIENCE» ФАНИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ.

Бир қатор ривожланган хорижий давлатлар таълим тизимида табиий фанлар (биология, география, кимё, физика) 1-6 синфларда SCIENCE дастури асосида ўқитилади. Эндиликда Ўзбекистон таълим тизимида ҳам 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб 1-6-синфларда табиий фанларни ўзида жамлаган Табиий фани (SCIENCE) жорий этилади. Табиий фани айни вақтда ўқитилиб келинаётган 1-2-синфда «Атрофимиздаги олам», 3-4 синфларда «Табиатшунослик», юқори синфларда эса 4та алоҳида фанлар, […]